Menu Close

ЭЪЛОН. Ҳурматли абитуриентлар!

Сизга шуни маълум қиламизки, Тошкент шаҳридаги “МЭИ Миллий тадқиқот университети” Федерал давлат бюджет таълим муассасаси филиали абитуриентлардан 2020 йил 1 июлдан 31 июлгача ҳужжатлар қабул қилишни бошлайди. 

Абитуриентлар қуйидаги электрон манзил бўйича рўйхатдан ўтишлари мумкин:

www.qabul.mpei.uz

2020/2021 ўқув йилида абитуриентларга қулай шароитлар яратиш мақсадида абитуриентлар рўйхатдан ўтиш учун электрон портал орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари зарур:  

1. Фуқаролик паспорти фото нусхаси (сурати, шахсий маълумотлари ва амал қилиш муддати);

2. Ўрта махсус, касб таълими дипломи ёки аттестат (11-синфни тугатганлиги ҳақида);

3.  Абитуриент фотосурати ( 3×4 шаклда, 300 dpi).

Яна шуни маълум қиламизки, кириш имтиҳонларидан сўнг ўқишга тавсия этилган абитуриентлар Филиал қабул комиссиясига юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг рус тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган нусхасини тақдим этишлари керак.   Ушбу тартиб ҳақида кейинчалик батафсил маълумот берилади.

Коронавирус пандемиясини ҳисобга олиб, абитуриентларга қулайлик  яратиш мақсадида 2020/2021 ўқув йилида Бош олий таълим  муассасаси кириш имтиҳонлари миқдорини оптималлаштирди.

Бакавлариатнинг барча йўналишларида  кириш имтиҳонлари қуйидаги икки фан бўйича ўтказилади:

1. Математика;

2. Рус тили.

Кириш имтиҳонлари 2020 йил  15 августдан   25 августгача ўтказилади.

           Ҳаммангизга омад ёр бўлсин!